Ўзбекистондаги «Ҳаж – 2025» мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди
Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йилнинг 13 май кунида бошланади ҳамда 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот берди.
Унда айтилишича, зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Шунингдек, авиапарвозлар «Uzbekistan Airways» билан бирга «FlyNas» ва «FlyAdeal» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.
«Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Айни вақтга келиб, зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, эмлаш ишлари олиб борилган, гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилган, сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилган, ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич тақдим қилинмоқда», — дейилади идора хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг