Ўзбекистондаги 4 та олийгоҳ фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхатидан жой олди
Ўзбекистондаги 4 та олийгоҳ фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли университетлари ТОП-1000 рўйхатидан жой олди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, Буюк Британиянинг нуфузли «Times Higher Education» рейтинг ташкилоти 2026 йил учун «World University Rankings 2026 by Subject» – фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлар рўйхатини эълон қилган.
Рўйхатдан 4 та Ўзбекистон олий таълим муассасаси, жумладан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети илк маротаба фан рейтингидан жой олган.
Рейтингга кирган ОТМлар ва натижалар қуйидагича:
- «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетининг табиий фанлар, математика ва статистика – 301-400, шунингдек, муҳандислик фанлари бўйича – 401-500;
- Ўзбекистон миллий университетининг табиий фанлар, математика ва статистика фанлари бўйича – 801-1000;
- Тошкент давлат техника университетининг табиий фанлар, математика ва статистика – 501-600, шунингдек, муҳандислик фанлари бўйича – 801-1000;
- Тошкент ахборот технологиялари университетининг таълим – 601-800, муҳандислик – 801-1000, компьютер илмлари ва дастурлаш фанлари бўйича – 1001+.
Маълумот учун, «Times Higher Education» фанлар бўйича жаҳон университетларини 11 та асосий йўналиш ҳамда 148 та фан кесимида баҳолаб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг