Ўзбекистонда ёзги мавсум учун тонировкага чегирма таклиф этилди
Фото: avtosteklo.top
Ички ишлар вазирлиги томонидан автомашиналарнинг орқа ва ён ойналарига тонировка қилишга қисқа муддатли рухсатномалар бериш тартибини жорий этиш бўйича ҳужжат муҳокамага қўйилди. Унга кўра, М1 тоифага оид автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан 31 августгача бўлган давр мобайнида рухсатномалар учун алоҳида – чегирмали тартиб амал қилиши мумкин.
Рухсатнома нархлари қандай бўлади?
Жисмоний ва юридик шахслар учун: 1 БҲМ (412 минг сўм)
Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун: 5 БҲМ (2 млн 60 минг сўм)
Йиллик рухсатномалар нархи ўзгаришсиз қолади:
Жисмоний ва юридик шахслар учун: 8 БҲМ (3 млн 296 минг сўм)
Хорижий юридик шахслар учун: 14 БҲМ (5 млн 768 минг сўм)
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси 2025 йил 22 августгача давом этади.
Эслатма: M1 тоифасига кирувчи транспорт воситалари — ҳайдовчидан ташқари 8 тагача ўриндиққа эга бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган енгил автомашиналардир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг