Ўзбекистонда янги унвон таъсис этилди

Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги [ЎРҚ-1048-сон, 19.03.2025 й.] қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони мамлакатда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.
Шунингдек, экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этишда, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимларга ва соҳанинг бошқа вакилларига, шунингдек, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини амалга ошираётган экофаолларга берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг