Ўзбекистонда янги тоифадаги гувоҳнома жорий этилмоқда
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан эътиборан «А1» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А1» кичик тоифаси – мопед ва скутерларни, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларини (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно) бошқариш ҳуқуқини беради.
2026 йилдан «А1» кичик тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб тўғридан тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади. Бунда талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин бўлади.
Қайд этилишича, «А1» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабда ўқиш шарт бўлмайди.
«А», «Б», «C», «Д» тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан тўғри бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.
«А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та саволдан камида 16 тасига тўғри жавоб берган ҳайдовчиликка номзодлар амалий имтиҳонга қўйилади.
Шунингдек, 3 ой муддат ичида йўл ҳаракати қоидалари, транспортни бошқариш хавфсизлиги ва бошқа йўналишлар бўйича зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашувчи электрон ўқув материаллари ишлаб чиқилиши лозим. Бу материаллар барча учун очиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг