Ўзбекистонда «Tommy Hilfiger» брендини сохталаштирганларга чора кўрилди
Иллюстратив фото
«Tommy Hilfiger» брендини сохталаштириб ишлаб чиқарган корхонага чора кўрилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар истеъмолчиларни алдаш, тезда бойиб кетиш мақсадида машҳур компанияларнинг брендларидан фойдаланган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқаради ёки ушбу маҳсулотларни ҳар хил чегирмалар, акциялар ва бошқача кўринишларда сотувга чиқаради.
Вазирлик томонидан «Tommy Hilfiger Licensing B.V.» Нидерландия компаниясининг товар белгисига бўлган ҳуқуқларини «П.Б.» МЧЖ бузаётганлиги тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилди.
Текширувлар натижасида, «П.Б.» МЧЖ томонидан «Tommy Hilfiger» товар белгисига ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган контрафакт трикотаж маҳсулотлар сотувга таклиф этилаётганлиги аниқланди.
Вазирлик томонидан «П.Б.» МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди ҳамда контрафакт кийим-кечак маҳсулотларидан «Tommy Hilfiger» товар белгиларини олиб ташлаш, бунинг имкони бўлмаган тақдирда, тегишли товарларни йўқ қилиш мажбурияти юкланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг