Ўзбекистонда «тез ёрдам»нинг битта чақириғига ўртача неча пул сарфланиши маълум қилинди

16:51 26 Апрель 2021 Жамият
1258 0

Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда «тез тиббий ёрдам» тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 10 баробардан зиёдга ошиб, 2021 йилнинг биринчи чорагида ўртача 6 минг 500 сўмни ташкил қилмоқда дея хабар берди ССВ.

Қайд этилишича, соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида 2021 йилнинг биринчи чорагига келиб, тез тиббий ёрдам тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ ўртача 6 минг 500 сўмни ташкил қилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бу рақам 2016 йилда 500 сўмдан иборат эди, холос.

Шунингдек, мамлакатимизда 2016 йилда атиги 800 та «тез ёрдам» шохобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб, уларнинг сони 1 минг 666 тага етказилди.

Бундан ташқари, 2021 йил биринчи чорагида «тез ёрдам» бригадалари жами 2 минг 685 тага етди. Ваҳоланки, бу рақам 2016 йилда 1 минг 648 тани ташкил қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?