ЎФА 5 йўналишда йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди
Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 5 йўналиш бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Унга кўра, ушбу номинациялар қуйидагилардан иборат бўлади:
• «Йилнинг энг яхши аёллар футболи мураббийи»;
• «Йилнинг энг яхши мураббийи»;
• «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси»;
• «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси»;
• «Йилнинг энг яхши футболчиси».
«Йилнинг энг яхши аёллар футболи мураббийи« номинацияси учун Виктория Сирота, Владимир Панов, Владислав Хан, Илҳом Ханжариев, Обид Худоёров ва Элмира Гулямова каби номзодлар танланган.
«Йилнинг энг яхши мураббийи» номинацияси учун эса Ислом Исмоилов, Тимур Кападзе, Вадим Абрамов, Камолиддин Тожиев ва Илёс Зайтуллаев номзодлари илгари сурилган.
«Энг яхши аёл футболчи» номинацияси учун танланган номзодлар таркиби қуйидагича бўлган:
• Диёра Ҳабибуллаева;
• Мафтуна Шойимова;
• Нилуфар Қудратова;
• Гулзода Амирова;
• Людмила Карачик;
• Дилдора Нозимова;
• Умида Зоирова;
• Илвина Аблякимова;
• Рушания Сафина;
• Феруза Турдибоева.
«Энг яхши ёш футболчи» номинацияси учун қуйидаги футболчилар танлаб олинган:
• Иброҳим Шокиров;
• Неъматуллоҳ Рустамжонов;
• Мўминхон Баҳодирхонов;
• Муҳаммад Ҳакимов;
• Сайфиддин Содиқов;
• Абубакр Шукуриллаев;
• Азизбек Эримбетов;
• Муҳаммад Ҳабибуллаев;
• Асилбек Алиев;
• Садриддин Ҳасанов.
Барча томонидан катта қизиқишга сабаб бўладиган «Йилнинг энг яхши футболчиси» соврини учун эса ЎФА томонидан 27 та футболчи номзоди илгари сурилган. Ушбу футболчилар билан қуйидаги расм орқали танишишингиз мумкин.
Маълумот учун, тақдирлаш маросими декабрь ойининг учинчи чорагида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг