Ўзбекистонда сўнгги ярим йилда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари 2 баробарга кўпайди

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг 48 мингдан ортиқ ҳолати аниқланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121 фоизга кўп, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Маълумотга кўра, Сенатнинг Ёшлар, аёллар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Қодирхонова мазкур ҳолатлар кескин ортиб бораётгани сабабли Оила ва аёллар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамовага сенаторлик сўровини йўллади.
Сенаторнинг таъкидлашича, қонун ва чора-тадбирлар қабул қилинганига қарамай, сўнгги йилларда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари кўпайган.
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь–июнь ойларида 48 303 та шундай ҳолат қайд этилган. Энг кўп ҳолатлар Тошкент вилояти (9 414), Бухоро вилояти (5 612), Қашқадарё вилояти (5 268) ва Андижон вилоятида (4 808) рўй берган. Шу даврда 930 нафар аёлга такрорий ҳимоя ордери берилган.
Сенаторлик сўровида қўмита ва унинг тузилмалари томонидан бундай ҳолатлар сабабларини аниқлаш, профилактика ишларини кучайтириш, ваколатли органлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда маҳаллаларда тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чоралар юзасидан асосланган тушунтириш тақдим этиш сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг