Ўзбекистонда сўнгги бир ойда 86 млрд сўмдан ортиқ газ ва электр энергияси ўғирланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
2025 йил август ойида Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 179 та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Ҳисоб-китобларга кўра, бир ой давомида 8,7 млн куб метр табиий газ (27,5 млрд сўм) ва 36,8 млн кВт/соат электр энергияси (58,9 млрд сўм) талон-торож қилинган. Жами зарар миқдори 86 млрд 571 млн сўмни ташкил этган.
Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш бўйича 476 та маъмурий иш қўзғатилгани маълум қилинди.
Барча қоидабузарларга нисбатан чоралар кўрилган, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг