Ўзбекистонда ППХ жамоат тартибини сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатишни бошлайди
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон ҳукумати патрул-пост хизмати (ППХ) бўлимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича шартномага асосланган хизматларни тақдим этиш тартибини тасдиқлади.
Ҳужжатга кўра, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб юридик шахслар ППХ бўлинмаларига шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатиш учун ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) ва Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Хизматлар Ички ишлар вазирлигининг «Электрон патруль» тизими орқали амалга оширилади. Унга кўра, ППХ ходимлари аҳоли кўп тўпланадиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатади.
Шунингдек, ушбу регламент оммавий тадбирлар, йиғилишлар, митинглар ва кўча намойишларини ташкил этиш ва ўтказишга тааллуқли эмаслиги қайд этилган.
Тарифлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг