Ўзбекистонда «По секрету всему свету» дастурининг навбатдаги сони тасвирга олинмоқда
Россиянинг «Путевые советы» компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида юртимизда «По секрету всему свету» дастурининг навбатдаги сони тасвирга олинмоқда. Мақсад юртимиз маданияти ва туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилишдир.
Маълумот учун: «Путевые советы» МЧЖ компанияси «По секрету всему свету!» (Бутун дунё сирлари бўйлаб) дастурини тасвирга олувчи ташкилот бўлиб, 2018 йил 21 апрелдан бошлаб фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда 15-20 млн. обуначиларига эга. Ушбу дастур ҳар шанба куни соат 08:35да Россия телевидениясининг «Россия-1» телеканалида эфирга узатилади.
Ижодий гуруҳ 16 мартда Самарқандда тасвирга олиш ишларини бошлаган. Улар нафақат Самарқанднинг тарихий, диққатга сазовор жойлари, балки ўзбек тўйларидаги урф-одатлар ва анъаналар, шарқ бозорига ҳам эътибор қаратишган. Бундан мақсад россиялик томошабинларга ўзбек миллийлигини ва оммавий маданиятини етказишдир.
Таъкидлаш керакки, кўрсатув бошловчиси Виталий Кудрявтсев Самарқанд шаҳри ва унинг аҳолиси ижобий фикрлар билдирди.
Шунингдек, дастурда «Темурийлар даври» саҳна кўриниши ҳам намойиш этилади.
Бугун, 17 март куни «По секрету всему свету» дастури ижодкорлари Бухорога йўл олишади. Улар қадим ва навқирон шаҳарнинг тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари ва бошқа масканларни, шу билан бирга, маҳаллий аҳолининг ўзига хос ҳаёт тарзини кадрларга муҳрлашни режалаштиришган.
Маълумот учун, «По секрету всему свету» дастури саёҳат йўналишлари, маданият ва севимли жойлар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сайёҳларга тақдим этишга мўлжалланган. Дастур бошловчилари машҳур рус театри, кино ва саҳна санъаткорларидан иборат. Дастурнинг ҳар бир қисми бир вилоятга бағишланган бўлиб, 19-21 дақиқалик 2 та дастурдан иборат бўлади.
Хорижлик ижодкорларнинг Ўзбекистондаги ташрифи 20 март кунигача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг