Ўзбекистонда “No-Till” технологияси ва ресурс тежамкор деҳқончилик усулларининг амалиётга татбиқ қилинмоқда

10:37 28 Апрель 2025 Иқтисодиёт
87 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” (FOLUR) лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги фермер ва деҳқон хўжаликларига, ушбу соҳани етакчи олимлари ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Дала куни” ташкил этилмоқда.

Ана шундай навбатдаги тадбир Қамаши туманида уюштирилди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда 100 дан ортиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, ҳамкор вазирликларнинг вилоят ва туман ҳудудий бошқармаларидан масъул раҳбарлар, туман ҳокимликларидан вакиллар, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари ва бошқа қизиқиш билдирган ер эгалари иштирок этди.

“Дала куни”нинг асосий мақсадларидан фермер хўжаликларининг кузги буғдой етиштириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, алмашлаб экиш тизимларининг иқтисодий жиҳатлари ҳақида маълумот бериш ва иштирокчилар ўртасида тажриба алмашишни осонлаштиришдан иборат. Қишлоқ хўжалигида тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи технологияларнинг жорий этилиши тупроқ тузилишини яхшилаш, намликни сақлаш ва эрозияни камайтиришда улкан ёрдам беради, бу эса айниқса иқлим ўзгарувчанлигига мойил бўлган ҳудудларда буғдой ва арпа етиштиришнинг барқарорлигини ошириш учун самарали ёндашув бўлиб ҳисобланади. Тадбир давомида фермер хўжаликларига no-till (ерга ишлов бермасдан экиш) технологиялари усуллари, ўсимлик қолдиқларини бошқариш ва алмашлаб экиш тизимининг фойдали томонлари кўрсатилди. Бу усуллар нафақат тупроқнинг узоқ муддатда унумдорлиги ошишини таъминлайди, балки харажатларни ҳам камайтиради ва қурғоқчиликка чидамлиликни оширади. Бундай усулларни қўллаш орқали, қатнашчилар табиий ресурсларни кейинги экин мавсуми учун сақлаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, “Дала куни”нинг мақсади тўғридан-тўғри экиш технологиясининг тупроқ намлигини сақлаш, тупроқ соғлиғини яхшилаш ва лалми деҳқончилик шароитида ҳосилдорликни оширишдаги афзалликлари тўғрисида хабардорликни оширишдан иборат бўлди. Қатнашчилар тадбир давомида амалий тавсиялар олишди, далада тўғридан-тўғри экиш технологиясининг амалиётда кузатишди ва мутахассислар ҳамда фермерлар билим алмашишди. Тадбир давомида тўғридан-тўғри экиш ва анъанавий ерга ишлов бериш усулларининг тупроқ зичлигига таъсири, илдиз ривожланиши ва тупроқ тузилишини визуал кузатиш ҳамда ёмғир сувларини йиғиш ва ундан самарали фойдаланиш борасида турли амалий кўргазмалар ўтказилди. Қатнашчилар шунингдек, ўсимлик қолдиқлари сақланиши, оралиқ экинларнинг ўрни ва тўғридан-тўғри экиш усулининг қандай қилиб узоқ муддатли тупроқ соғлиғи ва экинлар ҳосилдорлигининг ошишига ижобий таъсир ҳақида маълумот олишди. Мутахассислар йўриқномаси ва ўзаро тажриба алмашиш орқали, маҳаллий фермер хўжаликларида орасида қишлоқ хўжалигида тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи амалиётларини кенгроқ жорий этилишини рағбатлантиради.

FOLUR лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Дала куни” барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини тарғиб қилиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг илмий ва амалий имкониятларини ошириш ва маҳаллий шароитларга мослаштирилган инновацион ечимларни жорий этишни рағбатлантириш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?