Ўзбекистонда минтақа туризм харитасини ўзгартирадиган лойиҳа амалга оширилмоқда
Ўзбекистонда минтақадаги туризм харитасини ўзгартирадиган амбицияли лойиҳа — MSA Resort амалга оширилмоқда.
У ички ва халқаро туризмни, шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади. Комплекснинг қурилиши Тошкент вилоятининг Паркент туманида 2024 йилда бошланган бўлиб, 2025 йилда якунланиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида тахминан 350 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Бу эса минтақа иқтисодий ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Яқинда Тошкентда MSA Resort лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.
Ташкилотчиларнинг қайд этишича, MSA Resort бир нечта асосий йўналишлар — қишлоқ хўжалиги, гастро-, этно- ва агро-туризм, шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга бўлган узум ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган. Бу гўзал жой ўзбек маданиятининг, ноёб табиий манзаралар ва замонавий инфратузилманинг уйғунлашган марказига айланиши кутилмоқда.
— MSA Resort лойиҳаси оммавий тадбирларни ўтказиш учун кўп функцияли майдонларни, шу жумладан, 1000 ва ундан ортиқ кишини бир вақтнинг ўзида қабул қила оладиган опен-аир дам олиш ва кўнгилочар зоналарини, этник услубда безатилган юрт лагерини, меҳмонхона, ресторан ва дегустация залини ўз ичига олади, — дейди MSA Resort асосчиси Мирахмедов Санжар. — Комплекснинг меҳмонлари Марказий Осиёдаги узумчилик ва виночилик тарихидан хабардор бўлишини, шунингдек, тарихий-маданий меросга бағишланган марказни зиёрат қилишлари мумкин.
Лойиҳа йилига тахминан 20 минг нафар сайёҳни қабул қилишни мўлжалламоқда, бу эса уни минтақадаги энг кўп ташриф буюриладиган комплекслардан бирига айлантиради.
Дастлабки тахминларга кўра, импорт ўрнини босишдан иқтисодий фойда йилига тахминан 1 миллион долларни ташкил этади. Бу эса асосан MSA Family Winery винозаводи фаолияти билан боғлиқ бўлади, чунки у Европанинг энг яхши стандартларига мос равишда маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
MSA Family Winery 2022 йилдан бошлаб Франциянинг Бордо шаҳридаги вино музейида ўзбек виносини тақдим этиб келмоқда ва нуфузли халқаро мусобақаларда тан олинган. Хусусан, 2023 йилда ушбу компания Германияда ташкил этилган Berliner Wine Trophy мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Ушбу мусобақа Жаҳон узумчилик ва виночилик ташкилоти ва Халқаро энологлар иттифоқи томонидан ҳомийлик қилинадиган дунёдаги энг йирик халқаро вино мусобақаларидан биридир. 2024 йилда эса MSA Family Winery Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтган Concours International de Lyon халқаро мусобақасида иккита олтин медални қўлга киритди ва халқаро мустақил экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистондаги энг яхши вино деб топилди. Бундан ташқари, компания вакили Екатерина Мокрова Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўтказилган соммелиерлар мусобақасида ғалаба қозонди. Бу эса ходимларнинг профессионализми ва ўз ишига бўлган садоқатини ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори сифатини таъкидлайди.
MSA Resort комплекси нафақат муҳим туризм объекти, балки қишлоқ хўжалиги, виночилик ва маданий алмашувни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади. Янги туристик объект Ўзбекистоннинг дунё миқёсидаги ўрнини мустаҳкамлашга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратишга ҳисса қўшади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг