Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилади. Унинг раисига 2 минг доллар гонорар тўланади
архив фото
Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида айтилган.
Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:
- ўзбек рақс санъатининг энг нодир дурдоналаридан бири бўлмиш - “Лазги” анъаналарини сақлаш, тарғиб этиш, уни соф ҳолда келгуси авлодга етказиш, ёш ижрочиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
- ўсиб келаётган ёш авлод қалбида “Лазги” рақс санъатига бўлган қизиқишларини ошириш, уни ўрганиш ва ўзлаштириш, шунингдек, унинг бадиий мазмунини кенг тарғиб этиш;
- халқлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш,ижодий ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш.
Фестиваль 2022 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ўтказилади.
Кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан 7 кишидан кам бўлмаган таркибда Халқаро ҳайъат тузилади.
Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали хорижий ва маҳаллий мусиқашунос олимлар, рақс санъатининг ёрқин намояндалари, хорижий давлатлардаги халқаро санъат фестиваллари ташкилотларининг вакиллари ва бошқалар таклиф этилади.
Халқаро ҳайъат аъзолари Халқаро ҳайъат раисини сайлайди.
Халқаро ҳайъат раисига – 2000 АҚШ доллари, ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига – 1000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг