Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳукумат қарори [853-сон] билан Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Қарорга кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органларига бириктириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланган.
Бунда талабгор ёки бошқариш органи сўровнома бериш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этади.
Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 50 фоизи (187 минг 500 сўм) миқдорида Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилади.
Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, белгиланган йиғимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Электрон реестрга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- талабгорнинг кўп квартирали уйни бошқариш учун мавжуд ишчи-хизматчилари ҳамда моддий-техник базаси тўғрисидаги маълумотлар паспортининг тасдиқланган нусхаси;
- тасдиқланган штатлар жадвали;
- тегишли малака сертификат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг