Ўзбекистонда хусусий мактаблар сони 4,5 баробарга ошди
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 минг 943 тани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, уларининг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этган бўлиб, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан уларнинг сони 4,5 баробарга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 7 та;
- Андижон вилояти — 32 та;
- Бухоро вилояти — 27 та;
- Жиззах вилояти — 8 та;
- Қашқадарё вилояти — 21 та;
- Навоий вилояти — 4 та;
- Наманган вилояти — 28 та;
- Самарқанд вилояти — 38 та;
- Сурхондарё вилояти — 4 та;
- Сирдарё вилояти — 12 та;
- Тошкент вилояти — 25 та;
- Фарғона вилояти — 93 та;
- Хоразм вилояти — 25 та;
- Тошкент шаҳри — 131 та.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 762 тага ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг