Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шодмон Отабек 79 ёшида вафот этди

09:53 03 Март 2025 Жамият
2252 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таржимон ва ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Адиб «Дўрмон ҳангомалари», «Мирзакалон Исмоилий сабоқлари», «Ширмонбулоқ оқшомлари» каби китоблар ёзган. Толстой ва Несиннинг ҳикояларини ўзбек тилига ўгирган.

Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. 1969 йили ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни битирган. Республика радиосида, Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент давлат маданият институтида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида ишлаган. 1992 йилдан 2003 йилгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир бўлган.

Турли йилларда ёзувчининг «Мирзакалон Исмоилий», «Япроқдаги нур», «Одамийлик синовлари», «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», «Шахмат абадийдир», «Ширмонбулоқ оқшомлари» каби китоблари, шунингдек, «Яхши кунларда кўришайлик», «Биркам дунё» қиссалари чоп этилган.

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?