Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Ўзбекистон доирачилари» жамоат бирлашмаси раиси Дилмурод Исломов 71 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дилмурод Исломов кўп йиллар давомида Ўзбекистонда доира санъатининг ривожланишида фидокорона хизмат қилган. У республика «Зарб кўрик-танлови»нинг ва «Доирачилар фестивали»нинг асосчиси ҳисобланади.
Шунингдек, доира ижрочилиги санъати бўйича 2014 йилда «Устозлардан доира сабоқлари» тўпламини, 2015 йилда «Махсус чолғу (доира усуллари: устозлар сабоқлари)» ўқув қўлланмасини, «Мозийдан садо» монографияси ва бир қанча илмий мақолаларни миллий ва хорижий журналларда чоп этиб, ёш ижрочиларни устозлар меросидан хабардор этди.
Шу билан бирга, концерт дастурлари билан 100 дан ортиқ хорижий мамлакатларда бўлиб, ўзбек санъатини оламга танитишга ўз ҳиссасини қўшди.
«Дилмурод Исломов доира санъатининг жонкуяр устоз санъаткори ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди», дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг