Иш ҳақларини ошиши Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг асосий омилларидан бири бўлди

12:33 09 Май 2024 Сиёсат
729 0

Архив сурат

Жаҳон банкининг 2024 йил 9 майда «Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш йўли: халқаро таққослаш дастури хулосалари» эълон қилинди. 2024 йил баҳоригача Ўзбекистон қашшоқлик даражасини халқаро миқёсда таққослайдиган ҳисоб-китоб дастурларига эга эмас эди. Йиллар давомида қашшоқликни глобал миқёсида таққослаш имкониятининг йўқлиги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг самаралик даражасини аниқлашда қийинчилик туғдирар эди.

Жаҳон банки турли мамлакатларга тааллуқли уч хил қашшоқлик чегарасидан фойдаланган ҳолда глобал қашшоқликни кузатиб боради. Ўзбекистон 2015 йилдан буён халқаро стандартлар бўйича қашшоқликни икки баробарга қисқартирди. 2026 йилгача яна икки баравар камайтириш ва 2030 йилга бориб ўртадан юқори даромадли давлатлар қаторига кириш режа қилинган.

Ўртадан юқори даромадли давлатлар кўрсаткичида Ўзбекистоннинг қашшоқлик даражаси 2015 йилдаги 36 фоиздан 2022 йилда 17 фоизга қисқарди. Европа ва Марказий Осиёнинг қолган қисмига қараганда бу тезроқ эришилган натижа ҳисобланади.

Ўзбекистонда қашшоқликнинг қисқаришига қандай омиллар туртки бўлди?

Буни тушуниш учун миллий қашшоқлик чегарасига эътибор бериш керак. 2021 йилдан буён қашшоқлик 2023 йилга келиб 17 фоиздан 11 фоизга камайган. Қишлоқ жойларда (8 фоиз) шаҳарлардагига (4 фоиз) нисбатан каттароқ пасайиш кузатилди. Бу эса 1,6 миллион аҳолининг қашшоқликдан чиқиб кетганлигини англатади.

Уй хўжаликлари даромадларининг ўсиши қашшоқликни камайтиришда асосий омил бўлди. Иш ҳақининг ошиши камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган ютуқларнинг 60 фоизини ташкил этади. Кейинги энг катта омил ижтимоий нафақалардир.

Шунингдек, тенгсизликнинг кучайиши ижобий кўрсаткичларнинг ичида энг хавотирлиларидан бири ҳисобланади.

Бу барча яхши хабарлар орасида эҳтиёткорликни ошириши зарур. Агар тенгсизликнинг ўсиш тенденцияси бўлмаганида камбағалликни қисқартириш янада жадаллашар эди. Мисол учун 2022-2023 йилларда энг камбағал 10 фоиз одам ўз даромадларини 6 фоизга кўтарган бўлса, энг бой 10 фоиз инсонлар даромадларини 30 фоиздан кўпроққа оширган.

Ўзбекистон қашшоқликни қисқартириш бўйича жадал суръатларни сақлаб қолиш учун кам таъминланган уй хўжаликларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча саъй-ҳаракатлар олиб бориши керак. Маълумотларга кўра, улар иш билан таъминланиш каби бир қатор камчиликларга дуч келмоқда. Бу ўлчовлардаги тафовутларни камайтириш тенгсизликнинг кучайишини юмшатиш ва қашшоқликни янада камайтириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер