Ўзбекистонда камбағаллик даражаси сезиларли пасайди
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси халқаро стандартлар асосида баҳоланганда 2024 йил якунларига кўра сезиларли пасайгани аниқланди. Унга кўра, камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайган. Бу ҳақида Бандлик вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, камбағаллик даражасининг энг юқори пасайиши кузатилган ҳудудлар орасида Бухоро вилояти 11,8 фоиздан 8,7 фоизга тушиб етакчиликка эришган. Самарқанд вилояти 10,5 фоиздан 7,5 фоизга, Наманган вилояти 10,4 фоиздан 7,6 фоизга пасайиб иккинчи ва учинчи ўринларда эгаллади.
Қорақалпоғистон Республикасидаги камбағаллик даражаси 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача пасайгани қайд этилди.
«2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқа ва деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилган чоралар мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга катта ҳисса қўшди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ўтган йил сўнгидаги аҳолининг реал даромади йил бошидаги даромаддан 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, аҳоли даромадларининг 42,6 фоизини иш ҳақи ташкил қилган. Ушбу кўрсатгич 2023 йилги 41,9 фоиздан 0,7 фоизга ўсганлигини кўрсатади. Тадбиркорликдан даромадлар – 22,9 фоиз (2023 йилда 21,4 фоиз), пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар – 18,2 фоиз (18,9 фоиз), қишлоқ хўжалиги ва томорқадан даромадлар – 10,7 фоиз (9,8 фоиз), хориждан пул ўтказмалар – 2,0 фоиз (3,1 фоиз) ва бошқа даромадлар – 3,6 фоизга ошганлиги аниқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг