Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор бузган ҳайдовчилар учун жарима чегирмалари бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистонда айрим турдаги йўл ҳаракати қоидаларини такрорий равишда бузган ҳайдовчиларга нисбатан жарима тўлашдаги имтиёзлар бекор қилиниши таклиф этилди. Ички ишлар вазирлиги бу ҳақдаги лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Маълумки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-1-моддасига кўра, агар ҳайдовчи жазо қўллаш тўғрисидаги қарор берилган кундан бошлаб 15 кун ичида жариманинг 50 фоизини ёки 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, қолган қисми кечирилади.
Лойиҳада эса ушбу тартиб айрим ҳолларда қўлланмаслиги назарда тутилмоқда. Яъни, муайян қонунбузарликни бир ой ичида бир неча бор содир этган ҳайдовчилар учун чегирма амал қилмайди.
Жумладан:
— транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати тезлигини белгиланган меъёрдан 40–60 км/соатдан ортиққа оширса ва бундай ҳолат бир ойда 5 марта қайд этилса;
— ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи сигнали ёки йўл ҳаракати назоратчиси тақиқловчи ишорасида тўхтамаса ва бу ҳолат бир ойда 2 марта содир этилса;
— ҳайдовчи қарши йўналиш полосасига чиқиб кетса ёки бошқа ҳайдовчиларнинг хавфсизлигига таҳдид солган ҳолатда ҳаракат қилса ва бу ҳолат бир ойда 2 марта кузатилса.
Шунингдек, ҳужжатда йўл ҳаракати қоидаларини тизимли равишда бузган ёки тезликни 100 км/соатдан кўпроққа оширган ҳайдовчиларни ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласи ҳам кўтарилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг