Ўзбекистонда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025–2027 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, қурилиш ва реконструкция ишларига қаратилган давлат харидлари бўйича янги тартиб ва тизимлар жорий этилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб, қурилиш муддати уч ойдан кам бўлган объектларга давлат бюджети ҳисобидан объект қийматининг 30 фоизини ташкил этувчи аванс маблағлари ажратилади. Қолган маблағлар белгиланган тартибда молиялаштирилади. Шунингдек, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун турли марказлар ваколатли этиб тайинланди.
2025 йил 1 апрелгача қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари рақамлаштирилади. Бу шаффофликни таъминлаб, объектларни қабул қилиш жараёнларида инсон омилини минималлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, қурилиш ҳужжатларини ягона электрон каталогда сақлаш ҳамда «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимига жойлаштириш ишлари режалаштирилмоқда.
Қарорга кўра, 2026 йилгача лойиҳа ҳужжатларининг техник ва смета қисмлари турли органлар томонидан экспертизадан ўтказилади. Бундай ёндашув нарх ва сифатига бўлган назоратни кучайтиришга хизмат қилади. БҲМнинг 6 минг бараваридан ортиқ лойиҳалар учун махсус комплекс экспертизалар белгиланади.
Мазкур чора-тадбирлар ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларининг сифатини ошириш, қурилиш жараёнини шаффофлаштириш ва юқори даражада ташкил қилишга қаратилган. Қурилиш соҳасидаги мазкур ислоҳотлар мамлакат инфратузилмасини янада ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг