Ўзбекистонда IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш қимматлашгани ростми?
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш нархи 30–40 доллардан 100–400 долларгача кўтарилгани ҳақидаги хабарларга Божхона қўмитаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизини (75 минг сўм) ташкил этади. Ушбу тўлов миқдорида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.
Маълумотларга кўра, бундай миш-мишларни ноқонуний йўллар билан мобил қурилмаларни давлат ҳудудига олиб кираётган шахслар тарқатаётган бўлиши мумкин. Улар телефонларнинг юқори нархини UzIMEI тизими билан оқлашга уринишмоқда.
«Эслаб қолинг, агар сиз сотиб олаётган телефон мамлакатга қонуний олиб кирилган бўлса, у ҳолда ундаги SIM-карталар сони ёки электрон SIM-карта мавжудлигидан қатъи назар, IMEI-кодлари импортёр томонидан аллақачон рўйхатдан ўтказилган бўлади», — дейилади Божхона қўмитаси хабарда.
Маълум қилинишича, жорий йилда Ўзбекистонга қиймати 188 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 миллион 813 мингдан ортиқ телефонлар расмий равишда олиб кирилган. Шу билан бирга, ноқонуний олиб кириш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Жорий йилнинг шу кунгача бўлган даврида божхона органлари томонидан қиймати 16,4 миллиард сўмга тенг бўлган 44 мингдан ортиқ телефонларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинган.
Таъкидлаш жоиз, телефон ноқонуний олиб келинган ёки декларация қилинмаган бўлса, унинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказишда қурилманинг божхона қийматидан 30% миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг