Ўзбекистонда илк бор Осиё кўзи ожизлар уюшмасининг навбатдаги ассамблеяси ўтказилмоқда
Адлия вазирлиги Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 11-12 май кунлари Ўзбекистонда илк бор Осиё кўзи ожизлар уюшмасининг навбатдаги ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун: ушбу йирик тадбир Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!» ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Ассамблеяда жами 21 давлатнинг кўзи ожизлар бўйича ташкилотларининг вакиллари бўлган 60 нафар халқаро ва Ўзбекистон кўзи ожизлар уюшмасининг 3 нафар маҳаллий делегати ҳамда 30 нафар иштирокчи қатнашиши режалаштирилган.
Бундан ташқари тадбирда Жаҳон кўзи ожизлар уюшмасининг президенти Abel-Williamson Martine иштирок этмоқда.
Ассамблеяда Осиё кўзи ожизлар уюшмасининг ўтган йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи, раҳбар органларига сайловлар бўлади.
Онлайн ва рақамли таълимга ўтиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва бизнесни олиб боришда кўриш қобилияти бузилган шахслар дуч келадиган тўсиқларни муҳокама қилиш, ечимлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича семинар ўтказилади.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг фаолияти тўғрисида ҳисоботи, Ўзбекистонда кейинги йилларда Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 июнда Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида қонуни қабул қилинганлиги ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилади.
Тадбир давомида Жаҳон ва Осиё кўзи ожизлар жамиятлари билан манфаатли меморандум ва шартномаларни имзолаш назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг