Ўзбекистонда III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали ўтказилади
Жорий йилнинг 22–28 февраль кунлари Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида «III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали» бўлиб ўтади.
Тадбирда Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия ва АҚШ каби давлатлардан ўз соҳасининг мутахассислари иштирок этади. Хусусан, 18 та давлатдан 100 дан ортиқ жаҳонга машҳур олимлар, дин уламолари, фан ва жамоат арбоблари ҳамда туризм соҳа вакиллари иштикор этади.
Фестиваль давомида бир қатор қадамжолар зиёрат қилинади. Хусусан, фестиваль иштирокчилари Самарқанддаги «Имом Бухорий» мажмуаси ва «Имом Бухорий» халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюришади.
Бундан ташқари, Самарқандда «Имом ал-Мотуридий» қадамжоси ҳамда «Регистон» мажмуасини ҳам зиёрат қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, тадбир доирасида «Шоҳи Зинда» ва «Хўжа Аҳрор Валий» зиёратгоҳлари, «Гўри Амир» мажмуаси, «Рухабод» масжиди, «Бибихоним» масжиди ва «Сиёб» бозорига ҳам ташриф буюрилади.
Таъкидлаш жоизки, Бухорода фестиваль давомида «Лаби ҳовуз», «Мир Араб» мадрасаси, «Арк» мажмуаси, «Боло ҳовуз», «Сайфиддин Бохарзий», «Хожа Ҳафз Кабир» қадамжолари, «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаси ва бошқа масканлар ҳам зиёрат қилинади. Қолаверса, Баҳоуддин Нақшбанднинг илмий меросига бағишлаб «Нақшбандия ўгитлари» конференцияси ташкил этилади.
Ўз навбатида Тошкентда «Ҳазрати Имом» мажмуаси, Ислом цивилизация маркази ҳамдабошқа қадамжоларга ташриф буюриш режалаштирилган.
Қайд этиш жоизки, бу каби тадбирлар юртимизда зиёрат туризми ривожига катта ҳисса қўшиши, Ўзбекистонга зиёрат мақсадида келаётган туристлар сонини ошириши шубҳасиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг