Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир марта Халқаро кулолчилик форуми ўтказилади
«Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси (Форум) ўтказилади.
Дастлабки Форум 2022 йил сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказиладиган кунлари ташкил этилади.
Форум Ташкилий қўмита томонидан Президент Администрацияси билан келишилган ҳолда келгусида босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказилиши мумкин.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартгача Форум расмий веб-сайти ишга туширилади, жумладан унда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари сотуви ташкил этилади.
Шунга кўра, мазкур веб-сайти орқали ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари сотилганда 2024 йил 1 октябргача давлат харидларини амалга оширишда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.
Хорижга олиб чиқиб кетиш учун бадиий экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари улар сотиб олинган кунда тадбирлар ўтказилаётган жойнинг ўзида тўлов ундирилмасдан бадиий экспертизадан ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг