Ўзбекистонда гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди
Гулчилик ва кўчатчилик соҳалари ривожлантирилади. Тегишли қарорни Шавкат Мирзиёев имзолади. Ҳужжатга кўра:
➖ Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилмоқда. Унинг фаолиятини ташкил этиш, малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм ажратилмоқда;
➖ Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманлари, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилмоқда;
➖ Гулчилик соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш мақсадида:
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТМларида Гулчилик магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режасига гулчиликка оид мутахассислик фанлари киритилади ва уларнинг ўқув соатлари оширилади;
➖ гул экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари импорти учун сарфлаган транспорт харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади;
➖ 2023 йил 1 январга қадар республика ҳудудига олиб кирилаётган туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя ҳамда бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархишига нисбатан божхона божининг “ноль” ставкаси белгиланмоқда;
➖ гулчилик соҳасида илм-фанни қўллаб-қувватлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан грантлар ажратиш тизими жорий этилади;
➖ Тошкент ва Наманган шаҳарларида йирик улгуржи гул бозори ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг