Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) томонидан Ҳакамлар академияси очилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.
Таълим муассасасида республика ва халқаро турнирлар учун ҳакамлар тайёрланади. Академияда таълим халқаро стандартларга мувофиқ олтита модулда олиб борилади.
1-модулда 6–12 май кунлари амалий машғулотлар орқали саралаб олинган 25 нафар ҳакамлар иштирок этади. Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ҳакамлар «Биринчи лига», «Пролига», «Суперлига» ва OFK таснифидаги турнирларни бошқариш учун тавсия этилади.
OʻFA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу лойиҳа нафақат юртимизда, балки минтақада ҳам футбол ҳакамлигининг тараққиётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.
«Футбол ҳаками ҳар бир қоида, ҳар бир тафсилотни мукаммал билиши, доимо ўз устида ишлаши зарур», деди Равшан Эрматов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг