Мирзаобод қовунларидан тайёрланган музқаймоқлар Римда ўтказилган нуфузли танловда иккинчи ўринни олди
Бу ҳақда Мирзаобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Мирзаобод тумани нафақат анори билан, балки қовуни билан ҳам машҳурдир. Мирзаобод тумани далаларида етиштирилган полиз экинлари ўзининг хуштаъмлиги ва ширинлиги билан харидорларни ўзига жалб этиши бор гап.
Италиянинг Рим шаҳрида «Палассо деи Конгресси» саройида ўтказилган, «Таъм усталари» деб номланган Италиянинг ll-миллий кўргазмасида биринчи марта турли мамлакатлардан ташриф буюрган моҳир ошпазлар ўртасида «Дунё музқаймоқлари авлоди» деб номланган халқаро конкурс ўтказилганда, Конкурсда италиялик моҳир ошпаз Эугенно Морроне томонидан Мирзаобод қовунларидан тайёрланган музқаймоқлар фахрли иккинчи ўринга муносиб топилди.
Конкурс шартларига кўра музқаймоқлар мевалар ёки бошқа мамлакатларда етиштириладиган маҳсулотлардан тайёрланиши керак эди.
Музқаймоқ тайёрлашда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидан келтирилган «Қирқма», «Қариқиз», «Қорақанд» номли қовун навларидан фойдаланилган» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг