Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жаҳонда савдо қоидаларининг тез ўзгариши ёки логистикадаги узилишлар тўхтамаётгани шароитида тўқимачилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида ёндашувлар зарурлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан Президентимиз Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинишини эълон қилди. Агентлик тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўлади.
Агентликка инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.
Агентлик қошида тажрибали тадбиркорлардан иборат кенгаш ташкил қилинади. Агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, давлат кўмаги, шунингдек тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағ шу жамғарма орқали берилади. Жамғармага 200 миллион доллар ажратилади.
Янги агентликка кенгаш билан биргаликда тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, таннарх, ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича ечимлар ишлаб чиқиш, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими орқали тайёр маҳсулот экспортини 2 баробарга ошириш, кооперацияни кучайтириб, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.
Халқаро консультантлар билан биргаликда тўқимачиликни 2030 йилга қадар ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда чарм, ипак ва гиламчилик саноатини ривожлантириш бўйича ҳам таклифларни киритиш вазифаси қўйилди.
“Ҳокимлар, кластерлар ва тўқимачилик корхоналари раҳбарлари бир нарсани билиши керак. Ҳозирги шароитда бюджетга 1 сўм қўшимча тушум қилиш қанча қийин бўлаётганини тушунган тушунади. Бугун айтилган қўллаб-қувватлаш чораларини пулга чақса, 7 триллион сўм бўлади. Энди шунга яраша натижа ҳам бўлиши керак“, деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Йиғилиш давомида тўқимачилик корхоналарининг намунали тажрибалари кўриб чиқилди, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг