Ўзбекистонда энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудудлар эълон қилинди
2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 177 мингта никоҳ қайд этилди, деб хабар берди Статистика қўмитаси.
Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган — 21,2 мингта. Иккинчи ўринда Фарғона вилояти (19,4 мингта), учинчи ўринда эса Қашқадарё вилояти (17,7 мингта).
Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 16,9 мингта
Андижон вилояти — 14,9 мингта
Сурхондарё вилояти — 14 мингта
Наманган вилояти — 13,8 мингта
Тошкент вилояти — 13,4 мингта
Бухоро вилояти — 9,8 мингта
Хоразм вилояти — 9,5 мингта
Қорақалпоғистон — 8,7 мингта
Жиззах вилояти — 7,6 мингта
Навоий вилояти — 5,5 мингта
Сирдарё вилояти — 4,5 мингта
Шу билан бирга, ўзбекистонликлар оила қуришга нисбатан ҳар йилгидан камроқ қарор қилмоқда: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан никоҳлар сони 2,4 мингтага камайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг