Ўзбекистонда бир ҳафтада 37,9 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди

10:59 19 Май 2025 Жамият
151 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Сўнги бир ҳафтада энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 37,9 миллиард сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда сўнги бир ҳафтада ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 92 та ҳолат аниқланган.

Бунда 15,6 миллион кВт/соат электр энергияси (32,4 миллиард сўм) ва 1,8 миллион метр куб табиий газ (5,4 миллиард сўм) талон-торож қилинган. Оқибатда 37 миллиард 921 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 126 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?