Ўзбекистонда «аёллар дафтари» ва «темир дафтар»га кирган оилаларнинг юрак касалликлари билан оғриган фарзандлари бепул операция қилинади
Ўзбекистонда махсус лойиҳа доирасида «аёллар дафтари», «темир дафтар»га кирган оилаларнинг юрак касалликлари мавжуд бўлган ва жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган фарзандларига бепул операция хизматлари тақдим этилади. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Гулжамол Шукурова маълум қилди.
«Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда масъул тузилмаларнинг роли ва ўзаро таъсирини кучайтириш мақсадида ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги таълим муассасаларини тарк этаётган 310 нафар боланинг ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида «аёллар дафтари», «темир дафтар»га кирган оилаларнинг юрак касалликлари мавжуд бўлган ва жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган фарзандларига бепул операциялар ва реабилитация хизматлари тақдим этилади.
Шунингдек, республика миқёсида «аёллар дафтари», «темир дафтар»га кирган оилаларнинг, Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи лаб-жағ соҳасида нуқсони бўлган, тананинг турли қисмларида куйиш оқибати пластик жарроҳликка муҳтож бўлган 200 нафар болаларга операциялар ва реабилитация хизматлари тақдим этилади.
Мазкур лойиҳа учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан 550 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратилиши режалаштирилмоқда», дейди Гулжамол Шукурова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг