Ўзбекистонда автомобилларни экологик сертификатлаштириш бекор қилинди

11:53 22 Сентябр 2025 Ҳужжатлар
273 0

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ҳукуматнинг “Республикада ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 597-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади.

Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги Ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади.

Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?