Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди, автобус ва юк машиналари пасайди
2018 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 64193 дона енгил автомобил ишлаб чиқари. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, 2017 йилнинг шу даврида 52 мингдан зиёд автомобиллар ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич, 2018 йилга келиб 64 193тани ташкил қилган. Бу 22,4 фоизга кўпроқ дегани.
2018 йилнинг шу даврига қадар 1079 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йили бу кўрсаткич 1584тани (- 31,9 фоиз) ташкил қилганди. Ишлаб чиқарилган автобуслари сони эса 219тани ташкил қилган. Ўтган уларнинг сони 372 донани (- 41,1 фоиз) ташкил қилганди.
Ўз навбатида, ишлаб чиқарадиган саноатда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан трактор ишлаб чиқариш 5,3 мартага, акриль ва винил полимерлари асосидаги бўёқлар ва лаклар – 41,9%га, автомобиль двигателлари 33,0%га, дизель ёқилғиси – 24,8%га, ўсимлик ёғи (тозаланган) – 9,6%га, автомобиль бензини – 0,6%га ва пахта толаси – 1,9%га ошган.
Шу билан бирга, портландцемент ( - 7,2 фоиз) ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш (- 1,2) ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг