Ўзбекистонда 6 ойда 20,1 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган

16:46 15 Август 2023 Иқтисодиёт
903 0

Иллюстратив фото

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 20,1 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.

Мис сим ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 %га ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 6,4 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилгани кузатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?