Ўзбекистонда 2024 йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди

Фото: Прократура департаменти
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2024 йилдаги тезкор-назорат тадбирлари давомида табиий газ ва электр энергиясининг талон-торожи билан боғлиқ 1200 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Уларда 600 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура департаменти томонидан йил давомида 1392 та алкоголь ва тамаки маҳсулоти ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Бунда 65 миллиард сўмлик спирт, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинган.
Шу билан бирга, тамакининг ноқонуний айланмаси 22 фоиздан 9 фоизга, алкоголь маҳсулотларининг яширин айланмаси эса 35 фоиздан 18 фоизга камайди. Натижада тамакининг акциз солиғи тушуми 31 фоизга ошди.
Фармацевтика соҳасида ҳам қатор ҳуқуқбузарликлар фош қилинди. 387 та жиноят аниқланиб, 38,5 миллиард сўмлик сифатсиз препаратлар ва тиббий буюмлар олиб қўйилди.
Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан буджет маблағларининг мақсадли сарфланишига қаратилган чоралар натижасида 2,8 триллион сўмлик харажатлар мақбуллаштирилди, 3,1 триллион сўмлик нотўғри сарфланишнинг олди олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг