Ўзбекистонда 15 июлдан ўқишни “перевод” қилиш бўйича аризалар қабул қилиш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.
Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
- transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
- my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
- Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
- Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.
Ўтиш баллини тўплолмаганлар “супер-контракт” билан қабул қилиниши мумкин. @mandat_javobbot орқали ўқишни кўчириш бўйича фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, ўтиш баллари ва супер контракт миқдорлари билан танишса бўлади.
Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар “перевод”чилар учун амал қилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг