Ўзбекистонда 1 мартдан ов мавсуми ёпилади

15:08 27 Февраль 2026 Жамият
619 0

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сон Қонунига мувофиқ, ҳар йили 1 мартдан 15 августга қадар республика ҳудудида ов мавсуми ёпилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу чеклов биологик ресурсларни асраш, ёввойи фауна вакилларининг кўпайиши даврида уларни муҳофаза қилиш ҳамда табиий мувозанатни таъминлашга хизмат қилади.

«Тақиқланган мавсумда ов қилиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарликка сабаб бўлади. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фуқароларни ов мавсуми ёпиқ даврида табиатга эҳтиёткорона ва масъулият билан муносабатда бўлишга чақиради», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ноқонуний ов ҳолатларига дуч келган тақдирда, 1157, 1207, (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 ишонч телефонлари ёки «ecogovuz_bot» Telegram боти орқали ва қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер