Ўзбекистонда 1 квадрат километрга ўртача қанча киши яшаши маълум бўлди (+харита)
2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида аҳолининг умумий зичлиги 1 квадрат километрга ўртача 83,2 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳудудлар бўйича эса аҳоли зичлиги сезиларли даражада фарқ қилади. Аҳоли зичлиги юқори бўлган ҳудудлар асосан урбанизация даражаси юқори бўлган вилоятлардир.
Қайд этилишича, Андижон вилояти энг юқори аҳоли зичлигига эга бўлиб, бу ерда ҳар квадрат километрга 801,3 киши тўғри келади. Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳам юқори зичлик кўрсаткичларига эга бўлиб, мос равишда 610 ва 418,7 кишини ташкил қилади. Бу вилоятлардаги юқори аҳоли зичлиги уларнинг меҳнат ресурсларига бой эканини кўрсатмоқда.

Аҳоли зичлиги энг паст бўлган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти бўлиб, у ерда ҳар квадрат километрга мос равишда 12,1 ва 9,8 киши тўғри келади. Бу ҳудудларнинг табиий шароити ва инфратузилма имкониятлари пастроқ эканини англатади. Шунингдек, ушбу ҳудудларда иқтисодий фаолият кўлами ҳам чекланган бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳри энг юқори аҳоли зичлигига эга бўлган ҳудудлардан бири бўлиб, бу ерда ҳар квадрат километрга 6 909,6 киши тўғри келади. Бу эса пойтахтда урбанизация даражасининг юқорилигини кўрсатади. Аҳоли зичлиги бўйича Тошкентнинг бошқа ҳудудлардан ажралиб туриши иқтисодий ва ижтимоий имкониятларнинг кенгайишига сабаб бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг