Ўзбекистон—Беларусь парламентлараро ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форум доирасида Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Валерий Белский билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Беларусь муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатларимиз бизнес доиралари, айниқса, ишбилармон хотин-қизлар ўртасида бугун ўзаро манфаатли лойиҳалар амалга оширилаётгани, бунда тадбиркор аёллар бизнес-форуми савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айлангани алоҳида таъкидланди.
Олий даражада эришилган иқтисодиёт, савдо ва саноат соҳаларидаги келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш билан бирга уларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш лозимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида халқаро парламент тузилмалари доирасида бундан кейин ҳам томонларнинг ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг