Ўзбекистон жамоавий дзюдо баҳсларида бронза учун курашади. Кейинги рақиб жуда кучли

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Дзюдочиларимиз бугун аралаш жамоавий дастурда ўз иштирокларини бошлашди. Қуръага кўра, ҳамюртларимиз 1/4 финалда Италияга қарши баҳс олиб боришди ва 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, Муроджон Йўлдошев италиянинг машҳур курашчиси Мануэл Ломбардони таслим бўлишга мажбур этди. Сўнгра, татамига -70 кг вазн тоифасида татамига чиққан Гулноза Матниязова Савита Руссони битта ваза-ари билан таслим этди.
Кейинги баҳс -90 кггача бўлган баҳсда 2022 йил Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати финалидаги каби Давлат Бобонов ва Кристиан Парлати ўртасидаги дуэлга гувоҳ бўлдик. Афсуски, Бобонов иппон эвазига мағлуб бўлди.
Тўртинчи баҳсда 78 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадаси чемпиони бўлган италиялик Алисе Белланди 70 кгдаги Ирисхон Қурбонбоева билан беллашди ва иккита вазари эвазига мағлуб бўлди.
100 кгадан оғир вазнда бронза медалига эга чиққан Алишер Юсупов Женнаро Пиреллига ютқазиб қўйди. Энг сўнгги умид -57 кг вазн тоифасида Шукуржон Аминова эди. У Вероника Тониолога шидолар эвазига ютқазди. Шу тариқа, Ўзбекистон ўтиш баҳсида бронза учун қатнашадиган бўлди.
Шу тариқа бронза учун ўтиш баҳсида юртдошларимиз Жанубий Кореяга қарши татамига чиқади.
«Халқ сўзи» дзюдочиларимизга аралаш жамоавий баҳсларда ҳам омад тилайди.
Аввалроқ, Анна Пракатен Олимпиада ўйинларини 11-ўринда якунлагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг