Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг рақиблари маълум
Бугун, 10 ноябрь куни 2026 йил Таиландда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, Владимир Панов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси, Жанубий Корея ва Иордания ёшлар терма жамоалари билан биргаликда «B» гуруҳидан ўрин олди.
Қизиғи, Иордания терма жамоаси ушбу мусобақанинг саралаш босқичида ҳам Ўзбекистон билан бир гуруҳда иштирок этганди.
Қуръадаги тўлиқ натижалар билан қуйидаги расм орқали танишишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа 2026 йилнинг апрель ойида Таиландда бўлиб ўтади. Мазкур турнирда ярим финалга қадар етган 4 та терма жамоа келгуси йил Польшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг