Ўзбекистон янгиланган ФИФА рейтингида юқорилади
Фото: ЎФА
Футбол бўйича миллий терма жамоалар рейтинги янгиланди. Бу ҳақида ФИФА ўзининг расмий сайтида хабар берди.
Унга кўра, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда 1 поғона юқорилаган ҳолда 54-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё мамлакатлари орасида 6-ўринни банд этган.
Испания 11 йиллик танаффусдан сўнг рейтинг пешқадамлигига қайтди. Аргентина ЖЧ–2026 саралаш босқичида Эквадорга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, етакчиликни бой берди ва учинчи ўринга тушиб кетди. Шу тариқа, жаҳон рейтингининг биринчи бешлиги қуйидагича кўриниш олди:
1. Испания;
2. Франция;
3. Аргентина;
4. Англия;
5. Португалия.
Осиёда ФИФАнинг янги рейтингида етакчилар қуйидагича шаклланди:
1. Япония;
2. Эрон;
3. Жанубий Корея;
4. Австралия;
5. Қатар;
6. Ўзбекистон.
Бу натижалар қитъа терма жамоаларининг сўнгги халқаро учрашувлардаги барқарор ўйинлари ва саралаш босқичларида қўлга киритган ютуқлари билан изоҳланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси август-сентябрь ойлари оралиғида бўлиб ўтган «CAFA National Cup» турнири ғолибига айланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг