Ўзбекистон XVI «Евроосиё» халқаро кинофестивалида учта мукофотга сазовор бўлди

Фото: Кинематография агентлиги Ахборот хизмати
2022 йилнинг 12 декабридан 18 декабрига қадар Олмаота шаҳрида XVI «Евроосиё» халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Ушбу кенг кўламли тадбирда ўзбекистонлик режиссёр Али Ҳамроев «Марказий Осиё киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти, режиссёр Қамара Камалова «Йўл бўлсин» фильми учун ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов «Евроосиё фестиваллар ҳаракатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун» фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Шу билан бирга фестиваль доирасида Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири ўринбосари Нуркиса Дауешов, Қозоғистон Кинематографияни ривожлантириш маркази директори Есетжан Косубаев ва «Кинопарк» энг йирик кинотеатрлар тармоғи раҳбари Ерлан Бухарбаев билан учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида ўзаро ҳамкорликда олинадиган кино лойиҳалар, кино санъати ва саноатининг бошқа йўналишларида амалга ошириладиган ишлар бўйича муҳокамалар бўлди.
ВГИК Тошкент филиали ва Турон университети ўртасида ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши кинофестиваль доирасидаги муҳим воқеа бўлди. Ҳужжатда талабаларнинг биргаликдаги расмлари, ўқув дастурлари ва курслари, анжуманлар, форумлар яратиш, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, маҳорат дарслари ўтказиш, шунингдек, икки олий ўқув юрти дипломларини ўзаро тан олиш кўзда тутилган.
Қайд этиш жоизки, «Евроосиё» халқаро кинофестивали 2 йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланган мамлакатдаги энг йирик ва эътиборли кинофорумлардан бири ҳисобланади. Ким Ки Дук, Эмир Кустуритса, Жан-Клод Ван Дамм, Мишел Пласидо, Кетрин Денев ва бошқалар каби юлдуз меҳмонлар турли йилларда ўтган кинофестивалларда қатнашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг