Ўзбекистон Варшава конференцияси доирасида гендер тенглик соҳасидаги ютуқларини тақдим этди
Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфова Ўзбекистон делегацияси таркибида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси томонидан ўтказилаётган Инсонийлик мезонлари бўйича Варшава конференциясида иштирок этди.
Мазкур анжуман доирасида «Гендер тенглик истиқболлари: Ўзбекистоннинг аёллар ҳуқуқлари бўйича глобал кун тартибига қўшган ҳиссаси» мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ҳуқуқларини илгари суриш ва гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги ютуқларини тақдим этиш, шунингдек, ушбу соҳадаги тараққиётни жадаллаштириш масалалари бўйича халқаро мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат.
Мунозарада 40 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан, ЕХҲТга аъзо давлатлар дипломатик ваколатхоналари, фуқаролик жамияти, халқаро ташкилотлар ва академик институтлар вакиллари қатнашди.
Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Д.Муратова бошчилигида панель муҳокамаси шаклида ўтказилди.
Сенатор Г. Маруфова ўз чиқишида парламентнинг аёллар ҳуқуқларини илгари суриш бўйича фаол платформага айланганини таъкидлаб, 2030 йилгача мўлжалланган Гендер тенгликка эришиш бўйича миллий стратегиянинг бу борадаги ижобий таъсирига эътибор қаратди. Аёлларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирлари, жумладан, имтиёзли кредитлаш дастурлари ва таълим ташаббусларига алоҳида урғу берилди.
Муҳокама иштирокчилари мамлакат раҳбариятининг юксак сиёсий иродаси ва кенг кўламли қонунчилик ислоҳотлари асосида Янги Ўзбекистонда гендер тенглик соҳасида сезиларли ютуқларга эришилганини бир овоздан эътироф этдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг