Ўзбекистон вакиллари Панжоб халқаро савдо кўргазмасида иштирок этди
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси вакиллари Панжоб халқаро савдо кўргазмасида “PITEX-2023" иштирок этди.
Мазкур кўргазма ҳар йили Ҳиндистоннинг PHD Савдо ва саноат палатаси (PHD Chamber of Commerce and Industry) томонидан Амритсар шаҳрида ташкил этилади. Жорий йилдаги тадбирда 500 дан ортиқ маҳаллий ва чет эл компаниялари вакиллари қатнашди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, чарм-пойабзал, маиший техника, ҳунармандчилик, озиқ-овқат, мебель, қурилиш, тиббиёт ва бошқа соҳаларнинг маҳсулотлари ҳамда хизматлари намойиш этилди.
PITEX-2023 доирасида Ўзбекистон ишлаб-чиқариш соҳаларининг салоҳияти ҳақида маълумот тақдим этилди, республикамизда тайёрланаётган маҳсулотларнинг Ҳиндистон бозорига импорт ҳажмини кўпайтириш, хориж компаниялари билан турли соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Анжуман иштирокчилари мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари бўйича мавжуд таклифлар билан танишди.
Панжоб штати инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бюроси ижрочи директори Девиндер Харбанда билан мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хорижий давлатлар ишбилармон доиралари вакилларининг инвестициявий фаолияти учун яратилган қулай муҳит, уларга тақдим этилаётган имтиёзлар, преференциялар, республикамиз экспорт ва туризм салоҳияти, мамлакатимизда фаолият юритаётган Ҳиндистон компанияларининг муваффақиятли тажрибаси ҳақида сўзлаб берилди. Фармацевтика, тўқимачилик, ипак, чарм-пойабзал, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Девиндер Харбанда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар юқори суръатларда ривожланаётгани, Панжоб штати бизнес доиралари вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётига сармоялар киритишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Форум давомида ҳинд компания ва фирмалари вакиллари билан икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг