Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашга келишиб олди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта yoʻlga қўйилади. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Маълумот ўрнида, кеча Туркманистоннинг «Аваза» сайёҳлик ҳудудида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар якунларига кўра қатор ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, Илҳом Маҳкамов ва «Türkmenhowaýollary» раиси Довран Сабуров фуқаролик авиацияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга оид протоколга қўл қўйди.
«Ҳозирча Туркманистон билан тўғридан-тўғри авиақатновлар йўқ. Биз ҳужжатни имзоладик ва яқин вақтларда икки давлат ўртасида бевосита рейсларни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади», — деди Илҳом Маҳкамов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг