Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида футбол соҳасидаги ҳамкорлик ривожланади
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Тожикистон футбол федерацияси вице-президенти Дилшод Жўразода бошчилигидаги делегациялар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва Тожикистонда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, футбол ҳакамлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг ўзаро тажриба алмашишини таъминлаш бўйича ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Шунингдек, футбол бўйича миллий ҳамда турли ёш тоифаларидаги терма жамоалар ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш келажакда ўзбек-тожик халқлари ўртасида нафақат футбол борасида, балки ўзаро қардошлик алоқаларини ривожлантиришга ҳам катта ҳисса қўшиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.
Суҳбат давомида ТФФ вице-президенти Дилшод Жўразода ЎФА қошида ташкил этилган Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази фаолиятини юқори баҳолади ва унга қизиқиш билдирди.
Ўз навбатида, Равшан Эрматов Тожикистон футбол федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маъқул қилиб, меҳмонларга ташриф ва самимий суҳбат учун миннатдорлик изҳор қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг